Фестиваль доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи ва мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ушбу маданият ҳамда санъат байрами бунинг ёрқин намунаси эканлиги алоҳида таъкидланди.
— Фестивалда Буюк Британия, Германия, Швейцария, Финляндия, Франция элчихоналари ва нуфузли ташкилотлар томонидан тақдим этилган, халқаро танловларда совриндор бўлган олтита бадиий, ҳужжатли ҳамда мультипликацион фильмлар намойиш қилинди, — дейди “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Б. Низаматдинов. — Уларнинг барчаси томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Ҳ. УСМОНОВ.