Хоразм вилоятида муқаддас қадамжоларнинг ободонлаштирилишига алоҳида эътибор берилмоқда.
Мамлакатимиздаги нуфузли нашриётлардан бирининг кириш жойига битилган «Боланинг бир қўлига нон беринг, бир қўлига китоб» деган сатрлар чорак асрдан зиёд вақт ўтганига қарамай, сира ёдимдан кўтарилмайди. Ҳар гал китоб дўконларида бўлганимда, бу нақл бот-бот ёдга тушаверади. Эътибор берганмисиз, нон ҳеч қачон кишининг кўнглига урмайди.
Қозоғистон Республикасида 2018 йил “Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Қозоғистон Евроосиё миллий университети Остона шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек адабиёти ва маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирди.
Самарқандда Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўзбек ҳамда тожик халқларининг икки буюк шоири — Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий шарафига ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги “Ёшларнинг 50 йиллиги” парки буюк шоир Алишер Навоий шарафига қайта номланади.
Абдулла Қодирий — ўзбек мумтоз романчилигига асос солган атоқли ёзувчи. Унинг айниқса, “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” асарлари бир қанча тилларга таржима қилинган.
“Осиё” сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг “Scorpion” фильмида суратга тушади.
Қуръони карим мусобақасининг Зомин туманидаги “Маърифатли” жоме масжидида ташкил этилган Жиззах вилояти босқичида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган иштирокчиларнинг билим ва маҳорати синовдан ўтказилди.
Наманган шаҳридаги бир қатор кўча ва хиёбонларда чиройли ва ихчам китоб жавонлари пайдо бўлди. “Халқ кутубхонаси” деб номланган бундай жавонларнинг ҳар бири 70-80 донадан бадиий адабиёт билан тўлдирилди.
Республика ёш томошабинлар театри Халқаро болалар ва ёшлар учун театрлар уюшмаси(ASSITEJ) аъзосига айланди. Шу вақтнинг ўзида Пекинда ўтказиладиган театр ярмаркаси, Ҳиндистон, Грузия ва Данияда ташкил этиладиган фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларга таклифномалар ҳам олди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, халқаро марказлар ҳамда илмий мактабларда “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра, Имом Бухорий халқаро марказида “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курси ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018