Хитойнинг Гуйчжоу музофотида ўқув парвозини бажараётган ҳарбий самолёт қулаб тушди.
Дунёга машҳур “Apple” компанияси яна тўртта янги турдаги “айфон” ишланмаларини яратади.
Тайван оролидаги Таоюань шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида аввалига портлаш содир бўлиб, сўнгра катта ёнғин келиб чиқди. Қурбонлар йўқ. Уни бартараф этиш учун 40 та ўт ўчириш машинаси жалб этилди. Бу ҳақда “China Daily” нашри хабар берди.
Туркиянинг Артвин, Ризе ва Трабзон музофотлари қирғоқбўйи ҳудудларида Зика безгагини ташувчи чивинлар мавжудлиги аниқланди. Айни шу жойларда ўтган йили Кубага бориб келгандан сўнг шундай вирусни юқтириб олган тўрт нафар фуқаро аниқланганди. Бу ҳақда ушбу давлат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Россиянинг Свердловск вилоятидаги Малишевск қишлоғидаги кондан оғирлиги 1,6 килограммлик ниҳоятда ноёб бўлган зумрад тош топилди. Унинг дастлабки нархи 4 миллион рубль деб белгиланди.
АҚШ ўзини ахборот майдонида Хитойдан ортда қолаяпти деб ҳисоблайди. Шунинг учун мамлакатда марказлаштирилган ва ўта юқори тезликка эга 5G мобиль тармоғини яратиш кўзда тутилаяпти.
Куни кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 103 нафарга етди.
Исроиллик археологлар Кармел тоғи ёнбағридаги Мислий ғоридан замонавий инсоннинг энг қадимий қолдиқларини топишди. Топилган жағ қисми ва бир нечта тишлар катта ёшдаги одамга тегишли экани айтилмоқда.
Жанубий Корея пойтахти Сеулдан 380 километр узоқликда жойлашган Мирян шаҳридаги шифохонада ёнғин келиб чиқиши оқибатида 41 киши қурбон бўлди, 70 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.
Қозоғистонда юриб кетаётган уй ва ёввойи ҳайвонлар музлаб қолмоқда.
Шимолий Ирланидия пойтахти Белфаст шаҳридаги Қироллик университети тадқиқотчилари томонидан аниқланишича, мушуклар ичида ҳам “ўнақайлар” ва “чапақайлар” бор экан.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018