Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Инни яқин кунлар ичида Пхеньянга ташриф буюришга таклиф этди.
Исроил Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати маълумотига асосланиб “ТАСС” ахборот манбаси хабар берди.
АҚШнинг Ўрта Ғарб минтақасига қалин қор ёғди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Чикаго халқаро аэропортида 550 та, Детройтдаги халқаро ва маҳаллий аэропортларда эса мос равишда 230 та ва 100 та рейс бекор қилинди.
АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 530 миллион АҚШ долларини ўғрилашда айбланаётган 13 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Американинг “Uber” ва Россиянинг “Яндекс” компаниялари Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатларда таксини онлайн-буюртма бериш бизнесини бирлаштирди. Бу ҳақда “Rusbase” ахборот манбаси хабар қилди.
АҚШнинг “Apple” корпорацияси ўзининг янги ишланмаси учун патент олишга ариза берди. Мазкур қурилма(стилус) исталган юза бўйлаб, хоҳ у ҳаво бўлсин, чизиш имкониятига эга бўлади.
Кеча ярим тунда Тайвань 6 балл кучланишдаги зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази Хуалянь тумани яқинидаги соҳил ҳудуди яқинида эканлиги аниқланди. Табиий офат оқибатида ўнга яқин киши қурбон бўлган, 267 нафар инсон жароҳатланган. Яна 58 киши бедарак йўқолди, дейилади “ТАСС” ахборот агентлиги хабарида.
Замонавий интернетга тамал тошини қўйганлардан бири ҳамда кибермаконда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланиб келаётган “Electronic Frontier Foundation”(EFF) ноҳукумат ташкилоти асосчиси америкалик Жон Перри Барлоу 70 ёшида оламдан ўтди.
АҚШ президенти Доналд Трамп мигрантларни ва визани олмоқчи бўлганларни танлаш бўйича янги миллий марказ жорий этишни тасдиқлаган. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган Президент меморандумида ёзилган.
Хитойда биринчи хусусий “Фэнманю-1” сунъий йўлдоши “Цзюцюань” космодромидан самога муваффақиятли учирилди. Унинг эгаси “F & E” инвестиция компанияси директорлар кенгаши раиси Фэн Луннинг қайд этишичи, ушбу қурилмадан келажакда тўғридан-тўғри трансляцияларни олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Пекинда Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамиятининг иккинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг етмишдан ортиқ аъзоси иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018