Эроннинг “Aseman Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Теҳрондан Ясуж шаҳрига парвозга кўтарилгандан 50 дақиқа ўтиб Исфаҳон вилояти, Семир шаҳри ҳудудида ҳалокатга учради. Оқибатда унинг бортида бўлган 60 йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.
15-16 февраль кунлари Қозоғистонда ўтказилган махсус тезкор операция чоғида ушбу мамлакат ва Қирғизистон фуқароларидан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди. 29 кишидан иборат жиноятчилар орасида божхона, полиция ходимлари, брокерлар бор, дейилади Қозоғистон Бош прокуратураси хабарида.
Афғонистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги деҳқонларга бепулга трактор беради. Беғараз ёрдамдан кўзланган мақсад деҳқонларни кўкнори экиш ўрнига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш сари рағбатлантиришдир.
Хитой ўтган йилда хизматлар импорти ва экспорти ҳажмини 4 трлн. 699 млрд. юанга етказди. Бу 2016 йилга нисбатан 6,8 фоиз кўпдир. Чин ўлкаси мазкур соҳада қаторасига тўртинчи йил дунё мамлакатлари ичида иккинчи ўринда бораяпти.
НАТОнинг Европада Атлантика ва логистика бўйича иккита қўмондонлик маркази ҳамда киберамалиётлар бошқаруви маркази очилади. Яқинда Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида ана шу масалалар кўриб чиқилди, деб ёзади “РБК”.
АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан Сурия ҳукумат кучларига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида шартнома асосида хизмат қилаётган 200 дан ортиқ ҳарбий ҳалок бўлди. Уларнинг асосий қисми россияликлардир, дейилади Bloomberg хабарида.
У отилиб чиқса 100 миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин.
Япония ҳукумати фуқароларга ҳафтада уч мартадан кўп казинога келишни тақиқламоқчи.
Анқара ва Истанбул шаҳарларида Шарқнинг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган маданий кечалар бўлиб ўтди.
“Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.
Кеча Москва шаҳридан Оренбург вилояти Орск шаҳрида парвоз қилган “Ан-148” русумидаги йўловчи самолёти ҳалокатга учради. “Саратов авиалиниялари” авиакомпаниясига тегишли мазкур транспорт воситаси ҳавога кўтарилгандан сўнг етти дақиқа ўтиб қулаб тушган. Унинг бортидаги 65 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Мир24” канали хабар берди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018