Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосий қоидалари “2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалий рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг чора-тадбирлари тўғрисида” деган ном билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Мамлакатимиздаги ислоҳотлар хорижий экспертлик доираларда тобора кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланмоқда. Юртимизда юз бераётган янгиланишларни АҚШнинг “The Jamestown Foundation” маркази мутахассислари ҳам таҳлил этишди. Марказнинг таҳлилий материалида ўтган йилнинг энг муҳим воқеалари — ички сиёсатдаги либераллаштириш, қўшни давлатлар билан муносабатларнинг яхшиланиши, шунингдек, 2018 йилда кутилаётган асосий ўзгаришлар ҳақида сўз боради.
Ҳеч бир соҳада инновацияларни қўлламасдан туриб муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бинобарин, Президентимизнинг жорий йил 22 январдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам мана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.
Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб 7 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз тартибда келишлари мумкин бўлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида келтирилган.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун Исроил Давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари учун 30 кунга визасиз кириш тартиби ўрнатилади.
Шунингдек, 10 февралдан бошлаб яна 39 мамлакат учун сайёҳлик визалари расмийлаштириш тартиби соддалаштирилади. Улар орасида Австралия, Голландия, Ҳиндистон, Хитой, Канада, АҚШ, Саудия Арабистони, БАА, Швеция ва бошқалар бор.
Шунингдек, Президент Фармонига кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб электрон визалар бериш тартиби жорий этилади.
Булардан ташқари, ахборот-коммуникация технологияларини туризм соҳасига жадал татбиқ этиш мақсадида ушбу Фармон билан қуйидагилар белгиланди:
— 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн бронлаш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга электрон тўловлар, бронлаш, эквайринг ва бошқа электрон хизматларни татбиқ қилиш, шунингдек, туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишни рағбатлантиришга йўналитирилган солиқ имтиёзларини тақдим қилиш;
— жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудлари (Wi-Fi) билан жиҳозлаган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаш билан биргаликда тегишли сифатдаги уланишни таъминлаш бўйича мажбурият қўйиш;
— ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган солиқ имтиёзларини жорий қилиш;
— Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга бундай ҳудудлар ташкил этилган жойда беғараз асосда 18 кв. м.дан ортиқ бўлмаган майдондаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатиш ҳуқуқини тақдим этиш.
Шунингдек, мазкур фармон билан туну кун намойиш этадиган «Dunyo Buylab» телеканали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ички туризм, дам олишнинг фаол турлари ва спорт туризмини ривожлантириш, маданий мерос объектлари ва табиий бойликлар, шу жумладан, қўриқланадиган табиат ҳудудларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни ёритиш масалалари бўйича ахборот ҳамкори сифатида белгиланди.
Эслатиб ўтмиз, охирги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйчи жиддий чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир вилоятнинг ўз туристик брендини ишлаб чиқариш, ички туризмни ривожлантириш, Ўзбекистонни хорижда тарғиб қилиш учун турли хорижий телеканаллар орқали видеолавҳалар ва ҳужжатли фильмлар намойиш қилиш кабилар шулар жумласидандир.
Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь сентябрь ойида хорижлик сайёҳларга берилган визалар сони 2016 йилнинг ушбу даврига нисбатан 24%га ошиб 96 752 мингтани ташкил қилган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018