Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Нафақат экспертлар, балки кўпчилик халқаро ҳамжамиятга дадил кириб бораётган Ўзбекистондаги туб ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда. Биринчи Президент Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистоннинг сиёсий раҳбарияти алмашгач муайян безовталик пайдо бўлганди. Тажрибанинг кўрсатишича, ҳозирги вазиятда ҳар қандай Президент сайловлари мамлакатда аҳволни ижобий томонга ўзгартирадиган жараёндир.
Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда чет эл инвестицияларини кенг жалб қилишни рағбатлантириш заруратига эътибор қаратар экан, инвесторлар учун ишончли бўлган узоқ муддатли солиқ сиёсатини ва замонавий солиқ тизимини жорий этиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Нуфузли илмий-тадқиқот институтлари — “ақл марказлари”, сиёсий истеблишмент ва оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги беқиёс янгиланишлар, жумладан, ташқи сиёсатдаги дадил қадамларни катта қизиқиш билан кузатмоқда. Уларнинг фикрича, мамлакат ташқи сиёсатидаги “жиддий ўзгаришлар”, авваламбор, Марказий Осиё мисолида яққол намоён бўлаяпти.
Жорий йил март ойининг биринчи ярмида Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” — Ўзбекистон Республикаси миллий маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилади. Мазкур тадбир асносида Тожикистон ишбилармон доира вакиллари юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишиш баробарида, ўзаро ҳамокрлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш имкоинятига эга бўладилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018