Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 22 Февраль 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Туркманистон элчихонасида 2017 йилда ушбу мамлакат ташқи сиёсий фаолияти ҳамда жорий йилда ўтказадиган халқаро тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов ва Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Аскар Маминни қабул қилди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг ўттиз иккинчи мажлиси шу йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
“Ўзстандарт” агентлиги берган маълумотларга кўра, ўтган йили сертификатлаштириш жараёнида 141 миллиард 547 миллион сўмлик маҳсулотлар яроқсиз, деб топилган. Шундан 109 миллиард сўмлиги импорт товарлари бўлиб, уларнинг ички бозорга киритилишининг олди олинди. Афсуски, 31,6 миллиард сўмлик маҳсулотлар республикамизда ишлаб чиқарилган.
Айни вақтда шиддат билан давом этаётган тараққиётни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хусусан, юртимизда ҳам ушбу тармоқни давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, қўйингки, кундалик ҳаётга изчил жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган суммадаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти.
Фуқароларда қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик ҳиссини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатда қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни таъминлашнинг асосий шарти ҳисобланади.
Президентимизнинг 2018 йил 15 февралдаги “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.