Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 2026 йилгача қуриладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини кафолатланган электр энергияси билан таъминлаш дастурини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатидаги ўлим сони юқорилигача қолаяпти. Масалан, Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ўлиш эҳтимоли Норвегиядан 11 баробар юқори экан. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси, Хитой, Мўғилистон бўйича транспорт ва АКТ департаменти лойиҳалар бошлиғи Алия Каракулованинг мақоласида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг экология ва тупроқшунослик кафедраси Экология ихтисослиги таянч докторанти Маҳмуд Алламуратов бир қатор олимлар билан биргаликда Орол денгизи ҳудудидаги қум ва тупроқни қотириш йўли билан мазкур ҳудуддан тарқалаётган чанг-тўзонни тўхтатиш технологиясини яратди.
Фуқароларнинг автомобиль сотиб олиш учун кредит жорий қилиш юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда, АТ “Алоқабанк” томонидан “GM Ўзбекистан” қўшма корхонаси расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун “Автокредит” истеъмол кредити жорий қилинди.
Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги бешта шаҳардаги иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини яхшилашга оид лойиҳани тасдиқлади. Марказлаштирилган иссиқлик таъминотида энергия самарадорлигини ошириш ва модернизация қилишга қаратилган мазкур лойиҳа ЖБ тузилмаси ҳисобланган Халқаро ривожланиш ассоциациясининг 140 миллион АҚШ долларига тенг кредити ҳисобига молиялаштирилади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018