Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 22 Январь 2018
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 2018 йил 21 январь куни 25 йил тўлиши муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар.
Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, белгиланган вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ички ва ташқи сиёсатдаги оқилона ёндашувлар қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда турли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Бундай ҳолат минтақамизда жойлашган давлатлар аҳолисига қувонч улашиб, эзгу мақсадлар сари йўл очаётир. Бу ҳақда суҳбатлашиш учун Тожикистон халқ артисти, икки юртда ҳам миллионлаб мухлисларга эга бўлган хонанда Жўрабек МУРОДОВ билан интернет орқали боғландик.
Гулистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси — 2018” танловининг ҳудудлараро босқичи ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилояти Иргиз туманида “Самара — Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати.
Вашингтон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Конгресси кутубхонасида ўтказилган брифингда нутқ сўзлади.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Халқаро валюта жамғармаси томонидан МДҲга аъзо давлатлар иқтисодиёти жорий йилда 2,2 фоиз даражада ўсиши прогноз қилинаяпти.