Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлат ва жамиятни демократлаштириш сари қўйилган яна бир дадил қадам бўлди. Мазкур тарихий воқелик юртимизда халқ, ҳа, айнан, халқ манфаати йўлида олиб борилаётган жадал суръатдаги ислоҳотлар янада изчил давом эттирилишининг ёрқин тасдиғи сифатида фуқароларимиз қалбидан чуқур жой олди ва эртанги кунга ишончини бир поғона юксалтирди.
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ҳамда ногиронларни қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини юксалтириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун бутун дунёда одамлар бамисоли кечаси фонус изидан эргашгани каби карвон-карвон бўлиб, ахборот ортидан бораётир. Журналист қалами йил — ўн икки ой уйқу нималигини унутган замонда яшаяпмиз. Янгилик баъзан ҳали журналист оғзида эканидаёқ эскириб қолаётган даврни бошдан ўтказаяпмиз.
Шу кунларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида таълим муассасалари, маҳаллалар, давлат ҳамда жамоат ташкилотларида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира кечалари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган таъсис қурултойида юртимизда 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан туман ва шаҳарларда фаолияти тўхтатиладиган коллежлар биносини Ёшлар иттифоқига ўтказиш таклифи билдирилган эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018