Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити билан танишмоқда. Эътиборли жиҳати, парламент аъзолари бу галги фаолият давомида нафақат муаммони ўрганиш, балки уларнинг ечимида амалий кўмак кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратишаяпти.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида ишларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда бозорларимизда баъзан айрим озиқ-овқат товарларининг тақчиллиги юзага келиши кузатилмоқда. Масалан, шакар, картошка каби муҳим маҳсулотлар расталардан тортилиб қолиши аҳолида ҳақли эътирозни келтириб чиқараётган эди. Агар вазиятни чуқур таҳлил қилсак, бунинг ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблари борлиги ойдинлашади, албатта.
Кейинги пайтда иқтисодиётни либераллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ҳамда диверсификация қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимиз инвестициявий жозибадорлигини оширмоқда. Бу эса хорижий сармоядорлар, хусусан, туркиялик ишбилармонлар қизиқишини тобора кучайтираётир.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтган йили макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари рақобатдошлигини кучайтириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилдики, уларнинг самараси кундалик турмушимизда ўз аксини топмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018