Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Россиянинг “Лукойл” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Жануби-ўарбий Ҳисор” лойиҳаси доирасида йилига 4,4 миллиард куб метр газни комплекс тайёрлаш қувватига эга бўлган ҳамда газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари, олтита газ йиғиш пункти ишга туширилди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Миллий оммавий ахборот воситалари сифати ва таъсирчанлигини оширишга оид устувор вазифалар” мавзуида анжуман ўтказилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи жамоатчилик, халқаро экспертлар томонидан қизғин кутиб олинди. Жумладан, нутқда замонамизнинг энг долзарб мавзулари, юртимизда кечаётган ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018