Жамиятда кечаётган туб ўзгаришлар даврида одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакат келажагига дахлдорлигини ошириш энг долзарб масала ҳисобланади. Чунки фуқаролар ислоҳотлар жараёнида бевосита қатнашса, бу саъй-ҳаракатлар турмушини янада яхшилашига ишонса, уларда ўз истиқболини кўра олсагина, давлат олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлайди, ижтимоий-иқтисодий янгиланишларда фаол иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига оид бир қатор долзарб қонун лойиҳалари депутатлар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қизғин баҳс-мунозараларда муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастурининг устувор йўналишидир Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида юртимизнинг баланд тоғ экотизимларида биохилмахилликни муҳофаза этишга йўналтирилган лойиҳа доирасида тадбир уюштирилди.
Андижонда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ўрмон хўжалигини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни қўллаш, бўш ерлардан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон барча соҳада изчил саъй-ҳаракатлар олиб бораётган, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтираётган давлат сифатида дунё ҳамжамияти эътиборини тортди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 18 — 20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи мамлакатимизнинг халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги роли ва ўрнини янада кучайтиришда тарихий аҳамиятга эга бўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018