Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан дунё миқёсида саноатнинг жадал ривожланиши баробарида, унинг табиат, атроф-муҳитга салбий таъсири ҳам кучая бошлади. Жумладан, хлорфторуглеродли бирикмаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши оқибатида озон туйнуклари ҳосил бўлиб, унинг ҳимоя функциялари даражаси пасайганлиги мутахассислар томонидан қайд этилди. Шу боис 1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Вена конвенцияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат доирасида илмий тадқиқотларни ўтказишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, озон қатлами ҳамда уни емирувчи моддалар мониторингини юритиш, бу борада ахборот алмашинувини кучайтириш каби қатор вазифалар белгилаб олинди.
Бугунги кунда мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар янгича ёндашув ва шиддат билан олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда давлат ҳокимияти органларининг, энг аввало, халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиши кучайтирилди. Шунингдек, улар фаолиятининг очиқлиги, аҳоли ҳамда депутатлар олдида ҳисобдорлиги тартиблари жорий этилди.
Қонун ва адолат устуворлиги инсон ҳуқуқларини, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашнинг муҳим шарти саналади. Бу тамойиллар ҳаётда ўз исботини топиши, давлат ҳамда жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши, пировардида халқимизнинг бугунги кундан рози бўлиб яшаши учун биринчи навбатда қонунлар амалда ишлаши, бекаму кўст ижро этилиши лозим.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018