Аввал хабар қилинганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2017 йил 10 — 12 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Олий комиссарни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Зайд Раад ал-Ҳусайн давлат органлари раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
Мамлакатимиз ҳудудларининг ишлаб чиқариш, ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнига энг самарали технологияларни кенг татбиқ қилишда эркин иқтисодий зоналарнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон — Германия бизнес-форуми ташкил этилди. Унда икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига масъул вазирлик ва идоралари, агросаноат учун техника ҳамда технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фирма ва компаниялари вакиллари қатнашди.
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни доирасида мазкур вилоятда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар ҳамда сенаторлар, манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар, вилоят ҳокимлиги вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Навқирон авлоднинг камолоти йўлида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий ҳолати, миллатидан қатъи назар, болаларнинг эзгу орзулари ижобати йўлида кенг имкониятлар эшигини очиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018