Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилди.
Президентимиз томонидан яқинда имзоланган “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди.
Мамлакатимиз фуқаролари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатликни ҳамда репродуктив ҳуқуқ кафолатларини таъминлаш каби жамият тараққиётининг муҳим жабҳаларида олиб борилаётган давлат стратегиясини қўллаб-қувватлайди. Шунинг баробарида 2014 — 2018 йилларга мўлжалланган аҳоли репродуктив саломатлиги, аёллар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Давлат дастури ижроси самарадорлигини оширишда, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги айни йўналишга дахлдор мақсад ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришда ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрдирлар.
Республикамизда инсон омили ҳамда унинг манфаатлари юксак қадрият даражасига кўтарилиб, барча саъй-ҳаракат халқимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилгандир. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам ушбу мақсадни тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Корея Республикасининг “The Korea Post” нашрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган мақола чоп этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018