2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мустақилликнинг илк йилларидан мазкур соҳани демократик ва умуминсоний тамойилларга мувофиқ ислоҳ этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг сифат жиҳатидан янги поғонага чиқишидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси соҳаларининг 2017 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланган енгил саноат соҳаси нафақат шаҳару туман марказлари, балки олис қишлоқларимизда ҳам жадал ривожланмоқда. Бу, албатта, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий топиши, ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишида муҳим омил бўлаётир. Хусусан, бундай истиқболли корхоналар сони Сирдарё вилоятида ҳам йил сайин кўпайиб бораяпти.
Мустақилликка эришгач, халқимиз ҳаётида мислсиз ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, маънавий соҳада амалга оширилган ишларнинг ўзи улкан бир тарих бўлиб қолди. Жумладан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк давлат арбоби, моҳир дипломат ва илм-фан ҳомийси Амир Темур хотирасини абадийлаштириш мақсадида кенг қамровли ишлар рўёбга чиқарилди. 1996 йил “Амир Темур йили” деб номланиб, соҳибқироннинг 660 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Ушбу санада ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 28-сессиясидаги ташаббуси туфайли халқаро миқёсда ҳам тантаналар ўтказилди.
Кеча халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзоларининг туман аҳолиси, чунончи, тадбиркорлар билан ўтказган учрашувлари, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси, таълим муассасалари, маҳаллалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти билан танишувлари натижалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда илғор ахборот технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, шу орқали фуқароларнинг ўз бизнес ғоя ва ташаббусларини самарали рўёбга чиқаришида, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ривожлантиришида вақт ҳамда маблағларини тежаши учун кўмаклашиш саъй-ҳаракатлари жадал тус олмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018