Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 27 Апрель 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 апрель куни Жиззах вилоятида бўлди.
Пойтахтимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг юртимизда 2030 йилга қадар Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишдаги аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шу йилнинг 11-12 май кунлари пойтахтимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрида Оролбўйи минтақасидаги деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқлим ўзгаришига мослашишига кўмаклашиш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Бундай сўзларни замонамиз ёшларидан кўп эшитамиз, лекин хоҳиш ҳар доим ҳам қобилиятга мосмикан?
Профилактика куни муносабати билан жойларда ташкил этилаётган тадбирлар нафақат кўлами, айни чоғда моҳияти жиҳатидан ҳам тобора кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 27 апрель куни Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритилаётгани туфайли чет давлатлар билан алоқалар барча йўналишда изчил ривожланмоқда.
Мусиқа — қалбларга ўзгача кайфият, хотиржамлик улашувчи, дилларни дилларга таржимонсиз боғловчи, инсониятни фақат эзгуликка чорловчи, шу билан бирга, халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамловчи қудратга эга. Шу жиҳатдан мамлакатимизда санъат ривожига қаратилаётган улкан эътибор соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг тобора кенгайишида ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг номи ҳамиша ҳурмат билан тилга олинади. Зеро, у ёрқин истеъдоди, бетакрор шеърлари, ибратли ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшган ижодкордир.