Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 апрель куни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, шунингдек, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартиришга қаратилган тизимли ва институционал ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулкнинг устувор роли ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришдаги муҳим вазифа ҳисобланади.
Тамаддун дунё халқлари ҳаёт тарзи, яшаш хусусиятларида ҳам туб бурилиш ясади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожи, аҳоли турмуш даражаси юксалиши, урбанизациянинг кучайиши туризмга бўлган эҳтиёж ортишига олиб келди. Зеро, сафар уюштириш, саёҳатга чиқиш, табиат қўйнида дам олиш бугунги замон кишилари ҳаётининг таркибий қисми, айни чоғда саломатликни мустаҳкамлаш ва бўш вақтни мазмунли ўтказишнинг муҳим шаклига айланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 мартдаги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилиб, унинг зиммасига ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш сингари кўплаб вазифалар юклатилди. Ушбу йўналишда алоҳида давлат органи фаолияти йўлга қўйилиши юртимиз инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестициявий муҳитни янада такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
“Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш — одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир”.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018