Парламент аъзоларининг жорий йил бошидан аҳоли билан мунтазам ўтказаётган мулоқотлари ўз самарасини бермоқда. Ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар чуқур таҳлил этилиб, жойида бартараф қилинаётир. Албатта, бу парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йил 11 апрель куни кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, мамлакатимиз шаҳар ва туманлари ҳокимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, рангли металл парчаларини йиғиш, топшириш ва электрон чиқиндиларни утилизация қилиш мавзуида семинар бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, молия-кредит ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти томонидан “Глобаллашув шароитида сув хўжалигини самарали бошқариш муаммолари ва истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Қуролли Қучларимиз сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олган фуқароларга олий ўқув юртларига ўқишга киришда жорий этилган имтиёзлар тизими ўзгаргани билан боғлиқ хабар шу кунларда юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Мулоқот маданияти — оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили” мавзуида семинарлар ўтказилди. Уларда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари қатнашди.
Бугунги глобаллашув жараёни, халқаро ахборот ва транспорт тизимининг такомиллашуви туризм соҳаси ривожига ҳам таъсир кўрсатиб, уни етакчи тармоқлардан бирига айлантирди. Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизидан кўпроғи, жаҳон экспортининг 7 фоиздан зиёдроғи, умумий бандлик кўрсаткичининг эса 8 фоизга яқини ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.
Тинч ва осойишта ҳаёт кечиришимизда ички ишлар органларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Шу боис истиқлол йилларида бу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар рўёбга чиқарилиб, муайян натижалар қўлга киритилди. Шунга қарамай, тизимда ҳали амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, таъбир жоиз бўлса, ечимини кутаётган муаммолар талайгина.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018