Мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини кафолатлаш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги саъй-ҳаракатларни яна бир поғона кўтаришга қаратилган бўлиб, айни чоғда ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.
Ҳар бир мамлакат тараққиётида унинг жуғрофий жойлашуви муҳим ўрин тутади. Бу, айниқса, чет давлатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйиш, логистикани ривожлантиришда кўзга яққол ташланади. Бироқ бугунги кунда дунёнинг 44 мамлакати тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга эмас. Бундай шароитда уларнинг ўзаро савдо алоқалари ривожланиши кўп жиҳатдан транзит салоҳияти, очиқ ва яхши қўшничилик муносабатининг йўлга қўйилгани, шунингдек, сиёсий хоҳишига боғлиқдир. Бу масалага Ўзбекистонда ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили. Мамлакатимизда 2017 йилга шундай ном берилганининг мақсади, моҳияти ҳамда белгиланган вазифалар ҳақида ўйлар эканмиз, тафаккурда беихтиёр ўзимиз билган яқин тарих — кейинги ярим асрлик ҳаёт лавҳалари жонланади. Бир қарашда, ақлимизни таниганимиздан буён турли даражадаги идора ва ташкилотлар билан халқ орасида узвий алоқа, мулоқотлар йўлга қўйилиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга мунтазам эътибор қаратиб келингандек. Каттаю кичик идора ва ташкилотлар пештоқларига раҳбарларнинг турли мурожаат билан келувчиларни қабул қилиш кунларию соатлари жадвали осиб қўйилган, масъул ташкилотларда, албатта, хат ва аризалар билан ишловчи ходим, бўлим фаолиятда бўлган, ҳаттоки улар вақти-вақти билан ҳисобот берганлар. Аммо фаолият юритмоқ бошқа... Бу фаолиятдан элу юрт нечоғли манфаат кўради — масаланинг моҳияти мана шу саволга бериладиган жавоб билан боғлиқ.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018