2017 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар кўпгина масалаларни кўриб чиқдилар. Хусусан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Маҳсулотни сифатли, рақобатдош ва халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқариш — бозорнинг асосий талабларидан бири. Айтиш мумкинки, бу ҳолат бугунги кунда республикамизда нафақат ишлаб чиқарувчи, балки унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдига ҳам ўзига хос талаблар қўймоқда.
Ҳозир қўл қовуштириб ўтирадиган пайт эмас. Мамлакатимизнинг бугуни ва эртаси учун ташаббус кўрсатиб, тафаккур билан ишлаш зарур. Бинобарин, давлатимиз раҳбари -ҳудудларга ташрифи чоғида жойларда ишга солинмаган ресурслардан унумли фойдаланиш -иқтисодий тараққиёт ҳамда фаровон турмуш гарови эканлигини алоҳида таъкидлаётганини чуқур англаб, хулосалар чиқариб олишимиз, бу борада пухта ва натижали саъй-ҳаракатларни амалга оширишимиз лозим. Шу жиҳатдан ўтаётган ҳар бир кунимиз, айниқса, жорий йил том маънода улкан бунёдкорликлар даври сифатида ҳаётимизда муҳим из қолдирмоқда. Янгиланишлар шиддати барча соҳа ва тармоқни қамраб олаяпти.
Хоразм қадимдан ўзининг бой маданий мероси, боқий анъаналари, амалий санъати билан донг таратган. Айниқса, ҳунармандларнинг ижод маҳсуллари ҳали-ҳануз кенг жамоатчиликни ўзига мафтун этиб келмоқда. Улар орасида ёғоч ўймакорлиги намуналари алоҳида ажралиб туради. Сабаби, тарихий обидаларимиз, шаҳар дарвозалари ва устунларидаги бетакрор санъат асарлари бир неча асрлар ошса-да, ўз жозибасини йўқотмасдан келаяпти. Бунинг сири нимада?
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018