Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 03 Октябрь 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йил 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун жорий йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифи ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи бугун юртимиз ҳамда жаҳон оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама қилинаётган ва катта қизиқишга сабаб бўлаётган воқеликлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот 2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси 2017 йил 4 октябрь куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
Ўзбекистон — Афғонистон ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон — Россия бизнес форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Россия давлатлари стратегик ҳамда ишончли ҳамкор бўлиб, улар ўртасидаги алоқалар барча йўналишда изчил ривожланиб бораяпти. Мамлакатларимиз раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари қўшинлари бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машқлари бўлиб ўтмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» марказида 3 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А. Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.