Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Истанбул шаҳрига ҳам ташриф буюради.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
24 октябрь — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган кун сифатида дунё миқёсида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши ҳам мазкур нуфузли тузилма фаолияти, унинг мамлакатимиз билан олиб бораётган изчил ҳамкорлигига бағишланди.
Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси К. Мами билан учрашди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бир йилда 35 миллион кубометрга яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Уларни утилизация қилиш ва қайта ишлашни самарали ташкил этиш юртимизда экология ҳамда санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакат равнақи йўлида астойдил меҳнат қилган, фидойилик, жасорат ҳамда бурчга садоқат намунасини кўрсатган ҳар бир инсон элу юрт ҳурматини қозонади, давлатимиз томонидан эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилади. Президентимизнинг жорий йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони бунинг яна бир яққол намунасидир. Зеро, мазкур ҳужжатга кўра, ички ишлар органлари ходимларидан 35 нафари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Президентимиз жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида шу йилнинг 16 июнь куни пойтахтимизнинг Учтепа туманига ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудуддаги 78-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, уни капитал таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берганди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018