Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш каби масалалар мамлакат тараққиётини таъминловчи устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Маълумки, жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар, оилалар ва аёллар билан олиб бориладиган ишлар доимо давлатимизнинг диққат-эътиборида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар масалалари бўйича, шунингдек, оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияни тузиш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд этди.
Оила — жамият таянчи. Унинг ижтимоий негизини мустаҳкамлаш жараёнида миллий қадриятларимизга биноан никоҳ муқаддаслигини таъминлаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, хонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга доир ишлар изчил амалга оширилаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов таркибидаги делегация 2017 йилнинг 13-15 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018