Юртимизда ёши улуғ инсонлар — нуроний отахону онахонларимизга иззат-икром, эҳтиром кўрсатиш, айниқса, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган кекса авлод вакилларини, уруш ҳамда меҳнат фахрийларини қадрлаш билан боғлиқ зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит яратилган.
Ангор туманидаги “Нурли йўл Ангор” корхонаси, асосан, кўрпа-тўшак ҳамда чойшаблар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқинда банк кредити эвазига унинг фаолияти кенгайтирилди. Яъни бу ерда хориж технологияси ёрдамида нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилди.
Германиянинг Шветцинген шаҳрида (Баден-Вюртемберг федерал ери) Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва маданиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир мамлакатимизнинг Франкфуртдаги Бош консуллиги томонидан Шветцинген шаҳар маъмурияти ҳамда маҳаллий мусиқа мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Аҳолини сифатли дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш борасидаги устувор вазифалар, юртимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар ҳамда фармацевтика -маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуида анжуман ўтказилди.
Жорий ҳафта бошида нефть нархи сезиларли даражада кўтарилди. Масалан, “Брент” маркали “қора олтин”нинг бир баррели 46 АҚШ долларидан ошди. Гап шундаки, Канаданинг Альберта провинцияси шимоли-шарқида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари сабабли ушбу ҳудудда углеводород хом ашёсини қазиб олиш миқдори 40 фоиз қисқартирилган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018