Шаҳардаги “Бизнинг оила” оилавий корхонасида ортопедик матраслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бизнес-режани амалиётга татбиқ этишда тижорат банкининг 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан самарали фойдаланилди.
Айни пайтда корхонага Корея Республикасининг “Typical” компаниясидан келтириб ўрнатилган замонавий дастгоҳларни касб-ҳунар коллежларини тугатган йигит-қизлар бошқармоқда. Муҳими, “Бизнинг оила” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар юқори сифати, ўзига хос дизайни ҳамда арзонлиги билан харидорларга манзур бўлаяпти.
Келгусида бу ерда ортопедик матраслар турини кўпайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Биз учун асосий вазифа — ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур” дея алоҳида қайд этди.
Технологик жараёнлар узлуксизлигини таъминлашда эҳтиёт қисмларнинг аҳамияти катта. Ана шу эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида бир неча истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, яқинда 1-сонли прокат цехи бош механика бўлими мутахассислари саъй-ҳаракати билан бандажли валларни қуйиш ва тайёрлаш технологияси яратилди. Бундай пўлат қолиплар комбинатнинг юқори босимли ишлаб чиқариш ускуналарини ҳаракатга келтиришда асқатадиган турли диаметрли пўлат соққаларни тайёрлаш имконини беради.
Мазкур маҳаллийлаштириш лойиҳаси асосида жамоа қисқа муддатда комбинат эҳтиёжлари учун 125 тоннадан зиёд ана шундай эҳтиёт қисмларни тайёрлаб берди.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Ганчкорлик қадимий санъат турларидан бири бўлиб, у юртимиздаги бир қатор ёдгорликларга фусун бахш этиб турибди. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қўқон, Фарғона, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги тарихий обидаларда айнан ганч нақшлари кенг қўлланилган. Мутахассислар таъкидлашича, ўтмиш ва бугунги кундаги ганч ўймакорлиги бир-биридан фарқ қилади.
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида Алишер Навоий достони асосида яратилган “Лайли ва Мажнун” спектакли қайтадан саҳналаштирилди.
У Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унда асосий ролларни Александр Бекжонов, Турғун Бекназаров сингари театрнинг етакчи актёрлари ҳамда Дилором Иброҳимова, Равшан Иброҳимов сингари ёш ижодкорлар ижро этишган.
Асар буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган бўлиб, шу кунларда томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.
Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018