Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, кейинги йилларда мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоқларида жадал ўсиш суръатлари кузатилаётир. Мутахассислар буни мамлакатимизда озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш, янги боғ-роғлар, айниқса, интенсив боғлар барпо этишга жиддий эътибор қаратилаётгани билан изоҳлашмоқда.
Юртимизнинг бетакрор табиати, гўзал ландшафтлари, пурвиқор тоғлари, бепоён чўллари, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, кўп мингйиллик табиий ёдгорликлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этмай қолмайди. Бу эса йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос бўлган экосаёҳатларни ташкил қилиш имконини беради. Айтайлик, сайёҳлар ёз ойларида сўлим табиат бағрига, тоғ ўрмонлари, табиий сув ҳавзалари, чўл бағрида пайдо бўлган кўллар, табиат ёдгорликларига жалб этилса, қиш фаслида дам олиш масканлари тоғ чанғиси ишқибозларини чорлайди.
Юртимизда халқ билан мулоқот қилиш, одамлар дарду ташвиши, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжини яқиндан билиш умуммиллий ҳаракатга айланаётгани ниҳоятда қувонарлидир. Табиийки, бу биз, депутатларнинг ҳам энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Шу маънода, халқ вакиллари, энг аввало, одамлар манфаатларини кўзлаши, бошқача айтганда, халқнинг дарди билан яшамоғи айни заруратдир. Ўз навбатида, депутатларнинг халқ орасига кириб бориши қонунларда аҳолининг хоҳиш-иродаси тўла акс этишига ва пировардида уларнинг халқчил бўлишига замин яратади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018