Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Юртимиз иқтисодиёти таркибида саноатнинг улуши йил сайин ошиб бормоқда. Натижада бир пайтлар хориждан валюта эвазига келтирилган маҳсулотлар ўрнини ўзимизда тайёрланган рақобатдош турдошлари эгаллаяпти. Қиёслаш учун мисол: мустақилликнинг дастлабки йилларида биргина Навоий вилоятида 110 га яқин ишлаб чиқариш субъектлари фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунга келиб улар сони 1,5 мингтадан ортди. Ўз навбатида, воҳада тайёрланаётган саноат маҳсулотлари тури 46 тадан 300 тага етди.
Пойтахтимизда “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг замонавий суд механизмлари: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан Олий суд, БМТ Тараққиёт дастури, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида ташкил этилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий хўжалик суди ва Олий суд, Адлия вазирлиги, -Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ ва божхона қўмиталари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек, АҚШ, Германия, Испания давлатларидан келган экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда рўй бераётган туб ислоҳотлар замирида эртанги кунни бугунгидан-да фаровон кўришдек эзгу ният мужассам. Бу борада, айниқса, келажак ворисларининг дунёқараши, таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарор бу йўналишдаги вазифаларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Зотан, инсоннинг шахс сифатида шаклланишида маънавият муҳим аҳамиятга эга.
Юртимизда инсон қалбидаги нозик туйғуларни, халқимизга хос орият ва ғурурни, озодлик ҳамда истиқлолни ўзининг гўзал шеър ва достонларида юксак маҳорат билан ифодалаган Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Эркин Воҳидовнинг китоблари кириб бормаган хонадон йўқ ҳисоби.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018