Тошкент вилоятида “2015 — 2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзуида конференция-семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг жорий йил 2-3 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикасига буюрган ташрифи ХХР экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Шанхайда хитойлик айрим экспертлар ушбу воқеанинг Ўзбекистон — Хитой муносабатлари кенгайишидаги аҳамияти юзасидан “Жаҳон” ахборот агентлигига ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тинчлик-осойишталик, хотиржамлик ҳукм сурган жойда эзгу ишлар ҳамиша бардавомдир. Халқимиз бу ҳаётий ҳақиқатни истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, олижаноблик ва меҳр-оқибат каби инсоний туйғулар ҳар қачонгидан юксак чўққиларга кўтарилиб, осмонимиз мусаффолигини асраб-авайлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги беқиёс саъй-ҳаракатлар мисолида янада теранроқ англаб етмоқда.
Нурота тоғ тизмасининг жанубий тармоқларидан бири Оқтоғ номи билан машҳур. Денгиз сатҳидан икки минг метр баландликда жойлашган ушбу тоғнинг узунлиги қарийб 70 километрни, эни 9,28 километрни ташкил этади. Жанубий ёнбағридаги ғаройиб табиат обидаси — Сангижуман интрузив-гранит массиви ушбу тоғ довруғини жаҳонга ёймоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018