2015 йил 13 июль куни “Мудис” халқаро рейтинг агентлиги томонидан кейинги 12-18 ой учун “Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболлари” янги ҳисоботи нашр қилиниб, унга мувофиқ, агентлик кетма-кет олтинчи йил Ўзбекистон банк тизими ривожланиш истиқболларини “Барқарор” даражада тасдиқлади.
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 7,5 фоиз ўсди. Бу, албатта, юртимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарасидир.
Маълумки, жорий йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Президентимиз “Олий Мажлис — парламентимизда ва маҳаллий вакиллик органларида фракциялар ёки айрим депутатлар ўртасида доимо фикрлар қарама-қаршилиги, мунозаралар бўлиши керак, айнан шу ерда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари, манфаатлари ифода этилиб, депутатлар ўз фикрларини илгари сурадиган кучли баҳс ва рақобат бўлиши муҳим аҳамиятга эга”, дея алоҳида таъкидлаб, фракциялараро рақобатни янада кучайтиришга доир вазифаларни белгилаб берган эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018