Ҳар қайси миллатнинг маънавий камолоти жамиятнинг хотин-қизларга бўлган муносабати, ҳурмати билан белгиланади. Шу маънода, мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ Президентимиз раҳнамолигида аёлни эъзозлаш, сиҳат-саломатлигини асраш, оғирини енгил қилиш, ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Испаниянинг “Observatorio Asia Central” ахборот-таҳлил порталида шу сарлавҳа остида мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида республикани ҳар томонлама ривожлантиришнинг стратегик вазифалари белгилаб берилгани ҳамда мамлакат иқтисодиёти тармоқларини янада ривожлантиришнинг янги дастури ишлаб чиқилгани хусусида сўз юритилади.
Ўзбек хонадони учун бир парча ер азалдан қадрли бўлган. Чунки у нафақат оила даромадига даромад қўшади, балки эл-юрт фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади. Айни шу жиҳатдан ҳам Юртбошимиз томонидан истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ аҳолига томорқа учун ер ажратиб берилгани жуда катта аҳамиятга эга тарихий қарор бўлган эди. Хусусан, биргина Фарғона вилоятида 53 минг гектар суғориладиган ер томорқага ажратилди.
Табаррук ёшдагиларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш халқимизга хос бебаҳо қадриятлар сирасига киради. Истиқлол туфайли бу фазилат янгича мазмун-моҳият касб этиб, оила, маҳалла, жамият ҳамда юрт равнақида, тинчлик ва осойишталик муҳитида, ўзгача руҳда намоён бўлмоқда.
Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежида ўрнатилган янги технология фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Гап шундаки, мева, сабзавот, кўкат ва доривор ўсимликларни қуритадиган мазкур ускуна муқобил энергия — қуёш батареяси ёрдамида ишлайди. Бу орқали ҳам харажат, ҳам вақт тежалади.
Наманган шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 150 нафарга яқин ёшлар қатнашган мазкур тадбирда шаҳар прокуратураси ҳамда Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимлари томонидан меҳнат қонунчилиги, жорий этилган имтиёз ҳамда кафолатлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан тузиладиган уч томонлама шартноманинг афзаллиги, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.
Жойларда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишларида Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
* Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманлари муқобил машина-трактор парки мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида техникаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлашга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018