“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида тақдим этилаётган маҳсулотларимиз хорижлик харидорлар меҳрини қозониб, соҳа мутахассисларининг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Буни озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар “ПродЭкспо — 2015” анъанавий халқаро кўргазмаси якунлари яна бир карра тасдиқлади.
Президентимиз мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистонда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантиришда барқарор юқори суръатларга эришилмоқда.
Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббусига кўра, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган ижтимоий акция аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жойларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жойларда йигитларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтмоқда.
Яқинда Италияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси томонидан “Federturismo Confindustria” Италия миллий сайёҳлик федерацияси билан ўзаро ҳамкорликда уюштирилган ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг кўҳна тарихи, бой маданий мероси, жаҳонга машҳур маҳобатли ёдгорликлари ҳақида сўз юритилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018