Мустақиллик йилларида хусусий мулкнинг афзаллиги одамларимиз ҳаётида яққол намоён бўлди. Агар мустабид замонда ташмачилик, ўғирлик, давлат мулкидан уриб қолиш осонликча барҳам топмайдиган иллатлар бўлган бўлса, мулк аниқ эгасининг қўлига ўтгач, ҳеч ким ўз чўнтагига ола қарамаслиги одатга айланди.
Ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этади. Мутахассислар эътирофича, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида транзит салоҳияти тобора юксалиб бораётган давлатдир. Айни пайтда юртимизда ушбу йўналишда изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани, хусусан, тармоқда замонавий технологиялар асосида халқаро стандартларга мос транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича йирик дастур амалга оширилаётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” Х Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.
Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларининг республика конференцияси иштирокчиларига йўллаган табригида Хотин-қизлар қўмитасининг мамлакатимиз аёлларининг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ҳамда нуфузини ошириш борасидаги кўп қиррали фаолияти, жаҳон хотин-қизлар ҳаракатининг эътибор марказида турган долзарб масалаларни ҳал қилишга қўшган ҳиссаси, айниқса, охирги йилларда унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини кучайтиришга олиб келгани таъкидланган эди.
Касб-ҳунар коллежларининг ўзига хос жиҳати шундаки, уларда бўлажак мутахассислар назарий жиҳатдан билимларини амалиётда мустаҳкамлаб боришади. Шу мақсадда барпо этилган ишлаб чиқариш устахоналари, лабораторияларнинг замонавий технологик ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганлиги машғулотлар самарадорлигини оширишда қўл келмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018