Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 май — 20 июнь кунлари Янги Зеландия футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Ушбу мамлакатнинг Окленд шаҳрида нуфузли мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “F” гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фижи Республикаси футболчилари билан куч синашади. Шуни айтиш керакки, жаҳон чемпионатида 24 та терма жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.
Шавкат ОРТИҚОВ.
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар якунида Яҳё Имомов, Абдулла Тангриев, Бахтиёр Менглиев (Сурхондарё), Баҳром Иноятов, Ҳамиджон Мўминов, Фахриддин Шарипов (Тошкент шаҳри), ўиёсжон Бобоев (Бухоро) ҳамда Шуҳратжон Арслонов (Тошкент вилояти) ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди.
Чили тоғларида бир гуруҳ альпинистлар бундан 54 йил аввал ҳалокатга учраган самолёт қолдиқларини топиб олишди.Манбада айтилишича, “Дуглас Ди-Си-3” русумидаги ушбу ҳаво лайнери маҳаллий “ЛАН” авиакомпаниясига тегишли бўлиб, 1961 йилнинг 3 апрелида қулаган эди. Афсуски, ўша вақтдаги қидирув-қутқарув ишлари бесамар кетган. Фожиа оқибатида самолёт бортидаги 24 йўловчи, жумладан, “Грин кросс” футбол жамоасининг саккиз нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган. Ҳозир лайнер қолдиқлари 3,2 минг метр баландликда турибди. Эҳтиёт чораси сифатида унинг аниқ манзили сир сақланмоқда.
Гулистон шаҳридаги “Мили Гулистон текстиль” қўшма корхонасининг экспорт салоҳияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили мазкур ишлаб чиқариш субъекти томонидан хорижлик ҳамкорларга 6,8 миллион АҚШ доллариликдан зиёд калава ип етказиб берилди. Бунда сўнгги йилларда амалга оширилган қиймати
1 миллион 200 минг долларга тенг техник ва технологик янгиланишлар муҳим аҳамият касб этди. Шу билан бирга, корхона қуввати ошиб, ойига 350 тонна пахта толасини қайта ишлаш имконияти яратилди.
Оқдарё туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи агрофирмалар ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятдаги соҳага тааллуқли ташкилот ва идоралар, туман ҳамда шаҳар ҳокимликлари вакиллари, агрофирмалар раҳбарлари иштирок этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018