Давлатимиз энг буюк неъмат — мустақилликни қўлга киритгач, у ҳаётимизнинг маъно-мазмуни ва тафаккуримизни тубдан ўзгартирди. Юртдошларимизда янгича яшаш ва меҳнат қилиш иштиёқи кучайдики, натижада Истиқлолнинг ҳар бир йилида ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ютуқларни қўлга киритаяпмиз. Бу эса, ўз навбатида, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунё узра янада кенгроқ ёйиш, иқтисодий қудратини ошириш, одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтиришга хизмат қилаётир. Президентимиз ташаббуси билан биз учун мутлақо янги тармоқ бўлган автомобилсозлик саноатига асос солингани эса том маънода халқимиз орзу-интилишларининг рўёби, таъбир жоиз бўлса, мустақилликнинг улкан мўъжизаси бўлди.
Эътибор ва рағбат бор жойда инсон ўз олдига қатъий мақсадлар қўйиб, унга эришиш йўлида астойдил интилади, изланади. Сидқидилдан қилинган меҳнат эса бесамар кетмайди. Ҳаётнинг бу оддий ҳақиқати кўп бор исботини топган. Бунга мисоллар ҳам, далиллар ҳам етарли. Ўрни келганда, улардан бирини алоҳида тилга олиб ўтсак. Чунки у биз сўз юритмоқчи бўлган мавзуга бевосита дахлдор.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018