Мустақиллигимизнинг 23 йиллик тарихига назар ташласак, мамлакатимизда демократик бозор муносабатларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида оламшумул ютуқларга эришилганига яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз.
АҚШнинг Ньюарк шаҳри(Нью-Жерси штати)даги халқаро аэропортга Ҳиндистоннинг “Air India” авиакомпаниясига қарашли “Boeing 777-300” самолёти фавқулодда қўндирилди.
Бунга лайнернинг ҳавода қушлар галасига йўлиққани сабаб бўлган. Самолёт Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди. Мазкур ҳодиса юз берган вақтда лайнер бортида 313 киши бўлган ва улардан ҳеч бирига зиён етмаган.
Аэропорт маъмурияти самолёт техник кўрикдан ўтказилганидан сўнг яна ҳавога кўтарилишини маълум қилган.
Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) келаётган йилда дунё бўйича нефтга бўлган талаб ортишини маълум қилди.
Ташкилот экспертларининг тахминича, 2015 йилда “қора олтин”нинг бир суткалик эҳтиёжи 1,4 миллион баррель кўпа¬йиб, 94,1 миллион баррелга етади. Бу бир қатор давлатлар иқтисодиётида қайд этилиши кутилаётган ўсиш суръатлари билан бевосита боғлиқ бўлади, дейишмоқда улар.
АҚШнинг маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчи “Whirlpool” компанияси ўз фаолиятини янада кенгайтирмоқчи, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Айни шу мақсадда у асосий рақобатчиси ҳисобланган “Indesit” компанияси (Италия)нинг 67 фоиз акциясини сотиб олиш бўйича музокара олиб борди. Якунда “Indesit” мазкур қимматли қоғозларни 758 миллион еврога пуллашга рози бўлган. “Whirlpool” шу йўл билан Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ушбу компания маиший техника воситаларини “Whirlpool”, “Maytag”, “KitchenAid” ва “Jenn-Air” номлари остида савдога чиқаради.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018