Венгрияда экологик безарар автобус яратилди.
“Credo E-Bone” деб номланувчи мазкур транспорт воситасининг зарари ҳақиқатда нолга тенг. У водородли ёқилғи элементлари ва литийли батареялар ёрдамида ишлайди.
Айни пайтда эко-автобус синовдан ўтказилмоқда. Агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, оммавий равишда ишлаб чиқарилади.