Касаллик қайд этилди
  • 08 Октябрь 2014

Касаллик қайд этилди

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадридда Эбола вирусига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат аниқлангани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Хавфли инфекцияни “Карлос III” шифохонаси ҳамшираси юқтириб олган. Гап шундаки, у Сьерра-Леонеда шифокор бўлиб ишлаган ва Испанияга даволаниш учун келган Мануэль Гарсия Вьехога қараган эди. Натижада унинг ўзи ҳам касалликка йўлиққан. Мануэль эса шу йилнинг 25 сентябрь куни ҳаётдан кўз юмди.
Айни пайтда ҳамшира “Алькоркон” госпиталида шифокорлар назорати остида турибди.
— Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун барча имкониятни ишга соламиз, — дейди Испания соғлиқни сақлаш вазири Ана Мато.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, айни пайтга келиб Эбола вируси боис ҳаётдан кўз юмганлар сони 3 минг 431 кишига етган. У билан боғлиқ биринчи ҳолат етти ярим ой олдин қайд этилган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn