Ой Ерга яқинлашади
  • 14 Июль 2014

Ой Ерга яқинлашади

12 июль, яъни бугун Ер юзи аҳолиси коинотда камдан-кам кузатиладиган ноёб ҳодисанинг гувоҳи бўлади. Ой Ерга 2 фоиз яқинлашади.

Мазкур жараёнга олимлар “Ойнинг супер кўриниши”, дея таъриф беришмоқда. Ушбу космик ҳодиса туфайли Ой одатдагидан 14 фоиз каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ намоён бўлади. Бунинг атроф-муҳитга ҳеч қандай зарари йўқ.
“Ойнинг супер кўриниши” ҳар йили рўй беравермайди. Аммо баъзан бир йилда бир неча маротаба содир бўлиши ҳам мумкин. Эътиборлиси, 2014 йил шундай ҳодисанинг энг қизғин мавсуми экан. Чунки Ойнинг Ерга яқинлашиши январь ойида ҳам икки марта кузатилган эди. 10 август ва 9 сентябрь кунлари ҳам шундай ҳолат яна такрорланаркан.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn