Япониянинг Окинава оролига “Неогури” тўфони кириб келиши муносабати билан мазкур ҳудуддан жами 500 мингдан ортиқ киши эвакуация қилиниши билдирилди, дейилади “NHK” телеканали хабарида.
Жумладан, 130 минг нафар одам Мияко оролига, 113 минг нафар аҳоли вакили Урасоэ шаҳрига, 96 минг киши эса Гинован шаҳрига вақтинча кўчирилади. Тўфон аллақачон Окинавадаги 22 минг хонадонни электр энергиясиз қолдирди. Самолёт ва поездлар қатнови тўхтатилди.
Синоптикларнинг айтишича, “Неогури”нинг марказида шамолнинг тезлиги сониясига 70 метрни ташкил этаяпти. Соҳил бўйларида тўлқинларнинг баландлиги 14 метргача етмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018