Олибсотарларга чора кўрилмоқда
  • 09 Июль 2014

Олибсотарларга чора кўрилмоқда

Футбол бўйича Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг аксар чипталари чайқовчилар қўлида сотилаётгани туфайли ФИФА мамлакат полициясидан жиддий чора-тадбирлар кўришни сўради.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, куни кеча Рио-де-Жанейродаги меҳмонхоналардан бирида “Match Services” компанияси ижрочи директори Рэймонд Уэлан олибсотарликни йўлга қўйгани учун қўлга олинди. У жойлашган хонада ўтказилган тинтув чоғида мундиаль ўйинларининг 82 дона чиптаси чиқди.
“Match Services” компанияси бош идораси Цюрихда жойлашган бўлиб, у чипталарни сотиш бўйича ФИФАнинг расмий ҳамкори ҳисобланади.
Ҳозиргача Бразилияда чипталарни ноқонуний йўл билан сотаётган олибсотар гуруҳлар 90 миллион доллардан зиёд маблағ ишлашга улгурган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Денгиз йўли орқали Энг катта қуш »