Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Дидье Буркхальтер Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ижобий баҳолади. У мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжуд эканлигини таъкидлади.
Швейцария Конфедерацияси Президенти Ўзбекистон раҳбариятига ҳамда халқига чин дилдан фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.
«Жаҳон» АА.
Берн