— Учта бассейн, сауна ва ҳаммомлар, кафе, чойхона ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат мажмуамизда барча юмушлар Европа андозалари даражасида ташкил этилган, — дейди жамият раҳбари Раҳимжон Рўзиев. — Тўловлар электрон билагузук ёрдамида бажарилади. Бошқача айтганда, мижоз нақд пул ёки пластик карточка билан мажмуага киришига ҳожат йўқ. Билакка тақиладиган махсус қурилма воситасида у ўзи хоҳлаган турдаги хизматдан баҳраманд бўлиши мумкин.
Айтиш жоизки, мажмуа бир пайтда 500 кишига хизмат кўрсатади. У бухоролик ва тошкентлик тадбиркорлар ҳамкорлигида барпо қилинди. Лойиҳани банк муассасаси 1 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи ажратиш билан қўллаб-қувватлади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.