Жумладан, бу борада мамлакатда жорий этилган тўлов миқдори қарийб 35 фоизга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич, ҳатто, кескин солиқ сиёсати юритиладиган Франциядаги ставкадан 2 фоиз кўп. Япония ҳукумати мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш мақсадида 2012 йилдан буён босқичма-босқич турли ислоҳотларни амалга ошириб келаяпти. Ана шундай чора-тадбирлар доирасида энди фойда солиғини 30 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда.