Даромад бўйича пешқадам
  • 26 Июнь 2014

Даромад бўйича пешқадам

Германиянинг спорт кийимлари ва инвентарлари ишлаб чиқариш бўйича дунёга машҳур “Adidas” компаниясининг жорий йилдаги савдо айланмаси бутун фаолияти давомида илк бор 2 миллиард евродан ошади.

Бу ҳақда компания маълумотларига таяниб, “Евроньюс” телеканали хабар тарқатди. “Adidas”нинг иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланишида шу кунларда Бразилияда футбол бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг таъсири ниҳоятда катта. Чунки у мундиаль ҳомийси ҳисобланади. Гарчи мусобақада қатнашаётган аксарият терма жамоалар АҚШнинг “Nike” компанияси билан шартнома тузишган бўлса-да, немис ишлаб чиқарувчилари бундан хавотирга тушмаганликларини билдиришди. Сабаби, “Adidas” томонидан чемпионат учун тайёрланган расмий тўп — “Brazuca”, шунингдек, турли футболка ва кроссовкалар мўмай даромад келтирмоқда.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn