Тадқиқот хулосаси
  • 24 Июнь 2014

Тадқиқот хулосаси

 

 

 

Спорт билан мунтазам шуғулланиш инсоннинг нафақат жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишига, балки мия фаолияти яхши ривожланиб, билимни қабул қилиш салоҳияти юксалишига ҳам катта ёрдам беради.

АҚШлик олимлар 2 мингга яқин бола ва ўсмирлар ўртасида ўтказган тадқиқотларидан сўнг ана шундай хулосага келишди. Мутахассислар қатнашчиларнинг жисмоний ва ақлий ҳолатини мунтазам ўрганиб бордилар. Маълум бўлдики, мушаклари тўлишаётганларда фикрлаш қобилияти, ҳаракатланиш лаёқати ва бошқа характерлар ҳам ижобий томонга ўзгарган. Спорт билан шуғулланмайдиган болаларда эса ушбу жараёнлар улардагига нисбатан анча суст кечган.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn