“КХДР билан муҳокамалар чоғида амалга оширса бўладиган прогрессга эришилди. Охирги йилларда илк бор барча манфаатдор томонлар жиддий саъй-ҳаракатларини сафарбар этаяпти”, — деб ёзади Дональд Трамп “Twitter” тармоғидаги шахсий саҳифасида.
Корея Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ённинг маълум қилишича, КХДР ва Корея Республикаси 2018 йил апрель ойи охирида икки давлат раҳбарлари Ким Чен Ин ва Му Чжэ Ин ўртасида саммит ўтказишга келишиб олган.
Учрашув мамлакатлар чегарасидаги ўзаро хавфсиз жой Пханмунжом пунктида ўтказилади.
Шунингекдек, Пхеньян “АҚШ билан музокаралар пайтида янги ракета учириш ва ядро синовларини ўтказмай туриш”га, Жанубий Кореяга нисбатан ядро ва оддий қуролларни қўлламасликка ҳам ваъда берган.