belta.by хабарига кўра, “ATR 72” ҳаво лайнери ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тоққа урилиб кетган. Айрим маълумотларга кўра, учувчилар уни фавқулодда қўндиришга уриниб кўришган, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.
Самолёт қолдиқлари Ден тоғ тизмасидан топилган. Айни пайтда ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилган ва қидирув ишлари давом эттирилаяпти.